Навоийнинг Инсон Камолоти Ва Халқлар Дўстлигига Оид Қарашлари
Keywords:
Юнон маданияти, араб адабиёти, Ҳиндистон, арман маликаси, Эрон подшоси, Шайх Шиблий, Учинчи РенессансAbstract
Мақолада Алишер Навоийнинг инсон камолотига таъсир этувчи омиллар ҳақидаги қарашлари “Фарҳод ва Ширин”, “Сабъаи сайёр”, “Садди Искандарий” достонларидан келтирилган парчалар орқали таҳлил қилинган. Навоий ижоди ҳаётга муҳаббат, инсон қадр-қиммати, биродарлик, олижаноблик, тинчлик, ҳамжиҳатлик ва халқлар дўстлиги каби эзгу ғоялар билан суғорилгани мисоллар билан далилланган.