“Минг Бир Кеча” Ва Ўзбек Фольклори
Keywords:
»Минг бир кеча», Шаҳризода, ўзбек, халқ, эртак, канизакAbstract
Адабиётшунослик узлуксиз ривожланишни тақозо этаркан, Шарқ миллий анъаналарининг ўзбек адабиётига таъсири масаласини янгича ёндашувлар асосида тадқиқ этиш давр талаби бўлиб қолмоқда. Шунга кўра, Шарқ адабий мерослари таъсирида яратилган ўзбек бадиият намуналарини тарихийлик ва миллийлик мезонлари асосида таҳлил қилиш ва уларга жаҳон адабиёти ва адабиётшунослиги ютуқлари нуқтаи назаридан ёндашиш долзарб бўлиб қолмоқда.
Мақолада «Минг бир кеча» асари ҳикоятларининг ўзбек халқ эртаклари орасида ҳам учраши, бунда Шарқ халқлари ҳаётининг муштарак жиҳатлари сабаб бўлиши илмий тадқиқ этилган. Шу жиҳатдан »Минг бир кеча» айрим ҳикоятлари ҳамда ўзбек халқ эртаклари қиёсан ўрганилган. Шунингдек, мақолада Шарқ халқлари ҳаётининг «Минг бир кеча» асари ҳикоятларига таъсири муаммолари тадқиқ этилган.